» »  Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро  ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин        бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби  

 Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро  ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин        бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби  

25 март 2023 г 261 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг  2023 йил 11 мартда  “Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сон буйруғи қабул қилинди.

Мазкур Низом давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартибини белгилайди.

Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан ўзларининг хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахслар манфаатларини кўзлаб бажариш ва бажармаслик эвазига улардан ҳар қандай совғалар олиш тақиқланади.

Давлат органи раҳбарининг буйруғига асосан:

совғани қийматини аниқлаш ва уни сақлаш, совғалар реестрини юритиш хўжалик бўлими томонидан;

совғани давлат органининг балансига кирим қилиш мазкур давлат органининг молия-иқтисод бўлими томонидан;

совғалар билан боғлиқ масалаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш давлат органининг коррупцияга қарши курашиш бўлинмаси томонидан амалга оширилади.

Давлат фуқаролик хизматчиси унга халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан меҳмондўстлик белгиси сифатида билдирилган таклифни қабул қилиши  мумкин, таклифнинг беғаразлигига шубҳа сезган тақдирда таклифни дарҳол рад этиши ва алоқа воситалари орқали бу ҳақда коррупцияга қарши курашиш бўлинмасини огоҳлантириши  шарт.

Совғанинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 (тўрт) бараварига тенг ёки ундан кўп бўлмаган миқдорда эканлиги аниқланган тақдирда, совға давлат фуқаролик хизматчисида қолдирилади ва далолатнома расмийлаштирилади.

Совғанинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 (тўрт) бараваридан ортиқлиги аниқланган тақдирда, совға молия-иқтисод бўлинмаси томонидан давлат органининг балансига кирим қилинади.

            Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши

            ички назорат шўъбаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!