» » Ходимларнинг касбий одоб-ахлоқ қоидалари

Ходимларнинг касбий одоб-ахлоқ қоидалари

23 февраль 2023 г 647 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  595-сонли қарори билан давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари тасдиқланган.

Одоб-ахлоқ қоидалари давлат хизматчиларининг касбий маданияти, хизмат фаолияти давомида ҳамда хизматдан ташқари вақтда одоб-ахлоқи, ташқи кўриниши ва кийиниш услубининг намунавий қоидаларини белгилайди.

Давлат хизматчилари ўз касбий фаолиятини қуйидаги принциплар асосида амалга ошириши шарт:

        қонунийлик;

        Ватанга садоқат ва хизмат вазифасига фидойилик, юкланган функционал вазифаларни тўлиқ бажариш, ижро интизомига қатъий риоя этиш;

        фуқаролар хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;

       давлат ва жамият манфаатларига содиқлик;

       адолатлилик, ҳалоллик ва холислик;

       коррупциявий холатларга муросасиз муносабатда бўлиш ва қарши курашиш;

        хизмат сирини қатъий сақлаш;

        мансаб ваколатларини суиистеъмол қилмаслик;

        манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик.   

        Давлат хизматчилари меҳнат фаолияти давомида ва ишдан ташқари вақтда хулқ-атворнинг қуйидаги умумий қоидаларига амал қилиши лозим:

       давлат хизматининг обрўсига путур етказиш мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш, ахлоқ нормаларига доимий риоя қилиш;

        масъулият, касбига садоқат ва ҳалолликни кундалик шиорга айлантириш;

        мураккаб вазифаларни бажаришда ҳамкасбларига кўмаклашиш;

        хушмуомалалик, эътиборлилик ва хушёрлик билан фуқароларда давлатга нисбатан ишонч ва ҳурмат ҳиссини уйғотиш;

         оиласида соғлом муҳитни таъминлаб, оила аъзоларига доимий ғамхўр бўлиш, фарзандларида ватанпарварлик ва бошқа ахлоқий фазилатларни шакллантириш;

         фуқароларнинг ижтимоий келиб чиқиши, иқтисодий аҳволи ва бошқа омиллардан қатъи назар, улар билан бир хил, самимий, одоб доирасида муносабатда бўлиш;

          жамиятда ахлоқнинг умумэътироф этилган қоидаларига амал қилиш.

                                                Ички назорат шўъбаси 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!