» » Зомин тумани ҳокимлигида Давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида тушинчалар берилди

Зомин тумани ҳокимлигида Давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида тушинчалар берилди

27 октябрь 2022 г 386 Комментарии: 0

Бугун Зомин тумани ҳокимлик мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори тарғиботига бағишланган семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали, вилоят Адлия бошқармаси, туман адлия бўлими масъуллари томонидан ташкил этилган семинарда туман ҳокимлиги ходимлари, ташкилот ва идора раҳбарлари иштирок этди.

Семинарда лекторлар томонидан “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг Намунавий қоидалари” хусусан, давлат хизматчиси фаолиятидаги одоб-ахлоқ қоидалари, давлат хизматчиларининг ишда ва ишдан ташқари вақти ҳамда давлат хизматчиларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларга оид одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, тарғибот давомида «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонунинг 12 ва 13-моддаларида давлат фуқаролик хизматчисининг асосий мажбуриятлари ҳамда давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар тўғрисида тушунтирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!