» » Давлат фуқаролик хизматига очиқ танлов орқали ишга марҳамат!

Давлат фуқаролик хизматига очиқ танлов орқали ишга марҳамат!

02 декабрь 2022 г 673 Комментарии: 0

Ёшлар ишлари Агентлигининг вилоят бошқармаси, Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги бошқармаси тизимидаги вакант лавозимларга ҳужжат топширган номзодлар учун давра суҳбати ташкил этилди.
Ўтказилган тадбирда вакант лавозимлар учун танловларни ўтказиш тартиблари, давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақоми, тўғрисида зарур маълумотлар берилди. Бундан ташқари давлат фуқаролик хизматчиларининг ўз устида ишлашлари бўйича малака ошириш тизими ва унинг афзалликлари ҳақида тушунчалар берилди. Тадбирда вакант ўринлари учун бўлиб ўтадиган очиқ мустақил танловларнинг барча тартиблари ҳақида расмий сайт ва ахборот манбаларидан, шунингдек, бевосита Агентлик филиалининг ходимларидан маълумот олиш мумкинлиги тушунтирилди.

Танловлар ҳақида тушунчага эга бўлинг, уларда иштирок этинг ва давлат хизматчиси бўлинг!

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!