Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Давлат фуқаролик хизматига киришдаги очиқ мустақил танловлар шаффофлигини таъминлаш ва такомиллаштириш масалалари
30 ноябрь 2021 г 1 580 Комментарии: 0
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида коррупцияга қарши курашишнинг самарали воситаларидан бири — кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишнинг очиқ тизимини йўлга қўйиш экани таъкидланди.
Президентимиз “Ушбу тизим асосида кадрларни танлашда эски усуллардан воз кечиб, уларнинг интеллектуал салоҳиятини, маънавий фазилатларини баҳолайдиган очиқ ва ошкора танлов тизими жорий этиш лозим”, дея алоҳида тўхталиб ўтди.
Таъкидлаш лозимки, Президентимизнинг 2019 йил 3 октябрдаги 5843-сонли Фармонига мувофиқ, шу йилнинг 1 январидан республиканинг барча давлат органлари ҳамда ташкилотларида давлат хизматига қабул очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилиши белгиланган.
Шу қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли қарорига мувофиқ 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ҳамда танлов доирасида ўтказиладиган синов тадбирларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида кузатишни назарда тутувчи тартиб жорий этиш белгиланган эди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 24 ноябрь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига юборган хатлари асосида жорий йилнинг 25-26 ноябрь кунлари Жиззах вилоят Бандлик бош бошқармаси ва Жиззах вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаларида юқорида санаб ўтилган хужжатлар ижроси ҳамда ўтказиб келинаётган очиқ мустақил танловлар ҳолати махсус тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўтганилди.
Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб жорий йилнинг 29 ноябрь куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан 35 та ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари масъул ходимлари иштирокида очиқ мустақил танловларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.
Агентлик томомнидан vacancy.argos.uz портали орқали очиқ мустақил танловлар ташкил этиш бошланганидан то бугунги кунга қадар Жиззах вилоятида 35 та ҳудудий давлат органлари ва 13 та туман (шаҳар) ҳокимликларининг 1431 та вакант ўринлари учун танловлар якунланди, 519 та вакант ўринлар учун танловлар давом этмоқда ҳамда 62 та вакант ўрин учун хужжатлар қабул қилиш босқичи ўтказилмоқда. Жами ўтказилган танловлар давомида 319 нафар танлов ғолиблари аниқланди ҳамда улар билан меҳнат шартномалари тузилди.
Давра суҳбатида очиқ мустақил танловлар билан боғлиқ бўлган бир неча муҳим масалалар, жумладан, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижро интизомига риоя этилиши, ҳафтанинг ҳар жума кунари ўтказилаётган “Сиёсий-маърифий соат”ни ташкилот маданиятига айлантириш ва уюшқоқлик билан ташкил этиш, ўтказилаётган очиқ мустақил танловларда юзага келаётган камчиликлар, танловлар шаффофлигини таъминлаш борасида амалага оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали фаолиятини янада такомиллаштириш, ушбу тизим моҳияини фуқароларга тушунтириб бориш ҳамда очиқ мустақил танловлар юзасидан бўлаётган мурожаатларга ўз вақтида жавоб қайтариш каби вазифларни самарали ташкил этиш борасидаги фикр-мулоҳазалар муҳокамалар марказида бўлди.
Давлат хизматиниривожлантиришагентлиги
Жиззах вилояти филиали
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!