Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Давлат фуқаролик хизмати жорий ҳолати ва истиқболлари: ҳамда вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танловларни ташкил этиш
14 октябрь 2021 г 571 Комментарии: 0
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида коррупцияга қарши курашишнинг самарали воситаларидан бири — кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишнинг очиқ тизимини йўлга қўйиш экани таъкидланди.
Президентимиз “Ушбу тизим асосида кадрларни танлашда эски усуллардан воз кечиб, уларнинг интеллектуал салоҳиятини, маънавий фазилатларини баҳолайдиган очиқ ва ошкора танлов тизими жорий этиш лозим”, дея алоҳида тўхталиб ўтди.
Таъкидлаш лозимки, Президентимизнинг 2019 йил 3 октябрдаги 5843-сонли Фармонига мувофиқ, шу йилнинг 1 январидан республиканинг барча давлат органлари ҳамда ташкилотларида давлат хизматига қабул очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилиши белгиланган.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан жорий йилнинг 11 октябрь кун Жиззах вилоят Зомин туман ҳокимлиги мажлислар залиди, туман ҳокимлиги ташкилий назорат бўлими мутахассислари, 30 дан ортиқтумандаги ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар бўлинмалари раҳбарлари иштирокида “Давлат фуқаролик хизмати жорий ҳолати ва истиқболлари: ҳамда вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танловларни ташкил этиш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинар-тренингда мустақил танловлар билан боғлиқ бўлган бир неча муҳим масалалар, жумладан, бугунги кунга келиб Вилоят ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари очиқ мустақил танловлар асосида ишга қабул қилиш тизими йўлга қўйилганлиги бу тизимда фаолият олиб бораётган масъул ходимларга қандай муҳим вазифалар юклаганлиги ва бу борада амалга ошириши лозим бўлган тизимли ишлар, амалда ўтказилаётган очиқ мустақил танловларни такомиллаштириш ва танлов босқичларини шаффофлигини таъминлаш борасида тизимда юзага келаётган камчиликлар ва уларни баратраф этиш бўйича жорий этилаётган янгиликлар ҳақида маълумот берилди.
Тадбир давомида айни кунларда Агентликнинг Жиззах вилояти филиали томонидан хамкорликда ўтказилаётган 40 дан ортиқ ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларидаги очиқ мустақил танловларнинг ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари ва механизмлари, танловларни ташкил этиш босқичлари ҳамда эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар, танлов ғолиблари билан ишлаш усулларитўғрисида тушунтиришлар ва кўрсатмалар берилди. Танловлар ўтказилган давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимлари томонидан амалиётда учраётган реал муаммолар ва тизимни янада такомиллаштириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали фаолиятини янада такомиллаштириш, ушбу тизим моҳиятини фуқароларга тушунтириб бориш ҳамда очиқ мустақил танловлар юзасидан бўлаётган мурожаатларга ўз вақтида жавоб қайтариш каби вазифларни самарали ташкил этиш борасидаги тушунтириш берилди.
Ўтказилган семинар-тренинг якунида ёритилган мавзулар доирасида иштирокчилар томонидан берилган саволлларга атрофлича жавоблар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!