» » Зарбдор тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази фаолиятидан

Зарбдор тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази фаолиятидан

13 март 2024 г 270 Комментарии: 0

"Президентимиз янги қарорларида ногиронлиги бўлган шахсларга имкониятлар яратилибди. Протез олишда 2-3 баробар маблағ оширилибди. Очиғи бундан ҳурсандман.”-дейди биз билан суҳбатда Камол Саримсоқов.

Зарбдор туман «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан Камол Саримсоқовга Германияда ишлаб чиқилган сон протези учун сертификат расмийлаштирилди.

1978 йил Зарбдор тумани Янгиобод маҳалласида туғилган Камол Саримсоқов Заиф эшитувчилар интернатида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 2023 йилда ўнг оёғидан ажралган. Уй шароитида реабилитасия йўли билан ҳаракат таянчларини мослаштириш мақсадида январь ойида юриш мосламаси берилган. Ҳозирда оёқлардаги шишлар тўлиқ қайтмаганлиги сабаб, ўлчам олиш ишлари қолган. Ўлчам олингандан Камол Саримсоқовга Протез буюртма берилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!