» » Сирдарё ва Жиззах вилоятлари учун фаунага доир оригинал харита яратилди

Сирдарё ва Жиззах вилоятлари учун фаунага доир оригинал харита яратилди

18 март 2024 г 401 Комментарии: 0

АОКАда ўтказилган брифингда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарафова 2023 йилдаги муҳим илмий натижалар ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон Фанлар академиясида бугунги кунда 35 та илмий ташкилот, 210 та илмий лаборатория ва бўлимларда 78 та академик, 488 та фан доктори, 831 нафар фан номзоди, 2831 та илмий ходим фаолият юритмоқда.

Фанлар академиясининг илмий ташкилотларида илмий техника дастурларида 81,7 млрд сўмлик 139 та лойиҳа бажарилмоқда.

Шунингдек, Академияга 2023 йилда фундаментал тадқиқотлар учун давлат бюджетидан 33,1 млрд сўм маблағ йўналтирилди.

Яна бир муҳим жиҳатлардан бири Фанлар академияси тизимида бугунга қадар мавжуд бўлган Биоорганик кимё, Ион-плазма ва лазер технологиялари институтларида ташкил этилгани каби Умумий ва ноорганик кимё институтида ҳам хориждан келтирилган 6 та ноёб асбоб-ускунадан иборат жамоавий фойдаланиш маркази ишга туширилди.

Ўтган бир йил давомида хорижий илмий муассасалар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш учун 48 та шартнома ва меморандумлар имзоланди.

Шарқшунос олимларимиз томонидан Абу Райҳон Берунийнинг «Танланган асарлар»ининг тўққизта жилди, шунингдек, «Ҳиндистон» асари қорақалпоқ тилида чоп қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!