Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида сейсмик микроҳудудлаштириш ишлари олиб борилмоқда
14 июль 2023 г 313 Комментарии: 0
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарофова маълум қилди.
Қайд этилишича, 1785 кв.км ҳудуд сейсмик даражаси 9 балгача ва ундан юқори бўлган микроҳудудларга ажратилган.
Ўтган йилда Сейсмология институти олимлари томонидан Республикамизнинг 584.85 кв.км майдони яъни 3 та йирик шаҳарлари Андижон, Наманган ва Фарғонанинг сейсмик микроҳудудлаштириш онлайн хариталари яратилди.
Жорий йилда эса олимларимиз томонидан 15 та йирик шаҳарлар: Тошкент, Бухоро, Самарқанд. Қарши, Жиззах, Гулистон, Термиз, Нурафшон, Олмалиқ, Зарафшон, Шаҳрисабз, Чирчиқ, Янгиер, Янгийўл шаҳарлари умумий майдони қарийб 2100 кв.км бўлган ҳудудда сейсмик микроҳудудлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!