» » Истеъмолчиларга 140 млн 500 минг куб метр табиий газ ва 2 минг 300 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди

Истеъмолчиларга 140 млн 500 минг куб метр табиий газ ва 2 минг 300 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди

19 январь 2023 г 426 Комментарии: 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги масъул ходими Обиджон Дилмуродов маълум қилди.

Кеча электр станциялар орқали 223 млн 600 минг кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Республика истеъмолчиларига 225,5 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилди.

Шунингдек, газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга 140 млн 500 минг куб метр табиий газ ва 2 минг 300 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Истеъмолчиларни кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 6 минг 800 тонна маҳаллий кўмир етказиб берилди.

Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари ўрнатилган тартибда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда штаблар тузилган, 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.

Республика ҳудудлари бўйлаб электр тармоқлари ва трансформатор пунктларида юкламаларнинг ортиши ҳисобига юзага келган носозликлар бартараф этиб борилмоқда.

Тошкент шаҳрида электр қурилмаларда юзага келган 240 та носозликлар, хусусан, 42 та трансформаторлар ва 94 та электр узатиш тармоқларидаги нуқсонлар бартараф этилди.

Зарур чора сифатида республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида чекловлар (бир ярим соатдан икки соатгача) киритилди. Таъминотдаги узилишлар бўйича истеъмолчилардан 1205 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар юзасидан электр қурилмаларида юзага келаётган носозликлар махсус бригадалар томонидан бартараф этилмоқда.

Ҳудудларда газ босимининг пастлиги сабабли айрим хонадонларни табиий газ билан таъминлаш имконияти бўлмади. Хусусан, Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган, Сурхондарё, Навоий, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг айрим хонадонларида газ таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Табиий ва суюлтирилган газ бўйича истеъмолчилардан 755 та мурожаат келиб тушди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар олиб борилди.

Газ тармоқларида авариялар туфайли таъмирлаш ишлари истеъмолчиларни олдиндан огоҳлантирган ҳолда амалга оширилди. Шунингдек, вазирлик ва тизим ташкилотларининг масъул ходимлари ҳудудларга сафарбар этилган, истеъмолчиларни барқарор энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Аномал совуқ кунларида тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган ва кузатилаётган носозликларни бартараф этиш мақсадида электр ва газ таъминоти корхоналарида туну кун ишлайдиган 1 000 дан ортиқ махсус бригадалар ташкил этилган бўлиб, улар жойларда муаммолар тезкорлик билан бартараф этилишини таъминламоқдалар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!