Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти прокурори Дўстлик туманида тадбиркорлар ва ёшлар билан учрашув ўтказди
19 март 2024 г 398 Комментарии: 0
Прокуратура органлари томонидан тадбиркорлар ва ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мурожаатларини ҳал этишга алоҳида катта эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, Жиззах вилоят прокурори И.Эргашходжаев томонидан Дўстлик туманининг “Чинобод” маҳалласида тадбиркорлар ва ёшлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди.
Учрашувда, вилоят прокурори томонидан тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларга берилаётган кенг кўламли имкониятлар таъкидланиб, ҳаётий мисоллар билан тавсиялар берилди, уларнинг бандлик, тадбиркорликка бўлган хоҳиш-истаклари, имтиёзли банк кредитлари ва бошқа шу каби саволларига батафсил жавоб берилди.
Сўнгра, очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда келиб тушган мурожаатларнинг кредит масалаларига оид 10 та мурожаат жойида ҳал этилди, ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!