Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зомин тумани прокурори ёшлар билан учрашувлар ўтказмоқда
08 март 2023 г 1 076 Комментарии: 0
Зомин тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Ҳ.Абдуллаев белгиланган жадвал асосида ҳудуддаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида ёшлар билан учрашувлар ўтказяпти.
Оилавий тадбиркорлик, томорқачилик, иссиқхона, қуёнчилик, паррандачилик, чорвачилик каби соҳаларни ривожлантириш, улардан унумли фойдаланиб, қўшимча даромад топаётган ва бу орқали ўзини-ўзи банд қилаётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, “Бешкуби” ҚФЙдаги учрашувда ёшлар томонидан 8 та мурожаат ва таклифлар билдирилди. Мурожаатларнинг 3 таси жойида ҳал қилинган бўлса, қолган таклиф ва мурожаатлар тегишлилиги жиҳатидан ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар юклатилиб, ижроси назоратга олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!