» » Жиззахда МИБ жорий йилнинг ўтган даврида 104,3 млрд. сўм маблағ ундирди

Жиззахда МИБ жорий йилнинг ўтган даврида 104,3 млрд. сўм маблағ ундирди

26 март 2024 г 317 Комментарии: 0

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бугунги кунда солиқ қарздорликни ундиришга оид 451,1 млрд. сўмлик 30 мингдан ортиқ ҳужжатлар мавжуд.

Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг ўтган даврида 11 мингга яқин ижро ҳужжатларини ижроси тамомланиб, амалда 104,3 млрд. сўм маблағ ундирилган.

Шунингдек, солиқ қарздорликлари бўйича ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича жами 85,8 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланган. Ҳозирда 82 та 69,5 млрд. сўмлик мол-мулклар  реализация қилиш учун электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!