Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Солиқлар- давлатчилик мавжудлигининг асосий шартларидан бири
14 декабрь 2023 г 254 Комментарии: 0
Солиқлар таълим, кам таъминланганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, мудофаа салоҳиятини таъминлаш, инфратузилмани яратиш ва ривожлантиришни молиялаштиришнинг манбаси бўлиб хизмат қилади.
Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорликнинг ошиб кетиши давлат буджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади. Солиқларни ундириш-энг қадимги вазифалардан ва давлатчилик мавжудлигининг асосий шартларидан бири ҳисобламаган.
Мажбурий ижро бюроси Янгиобод туман бўлими томонидан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарздорлигини ундириш умумий юрисдикция судлари ҳамда солиқ органи қарорларига асосан амалга оширилади ва бу борада самарали ишлар қилинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида солиқ тўловлар ундирувига оид жами иш юритувдаги ижро ҳужжатларидан 621 та ижро ҳужжатлари тамомланиб, 11 млрд. 704 млн. сўмлик қарздорликлари ундирилган бўлса, қарздорларга тегишли 33 та 1 млрд. 590 млн. сўмлик мол-мулклари хатловга олиниб, шундан 21 та, 1 млрд. 113 млн. сўм мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилган.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Х.Хазратқулов,
Бюронинг Янгиобод туман бўлими бошлиғи
адлия кичик маслаҳатчиси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!