» » АГТКШга 41 миллион сўм миқдорида молиявий жарима расмийлаштирилди

АГТКШга 41 миллион сўм миқдорида молиявий жарима расмийлаштирилди

27 март 2024 г 176 Комментарии: 0

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги назорат инспекцияси томонидан Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги автомобилларга газ тарқатиш компрессор шохобчасига (АГТКШ) мувофиқлик сертификатисиз маҳсулот учун жарима қўлланилди.

Бунга Жиззах вилояти назорат инспекцияси томонидан «Х.Б.И» МЧЖ да ўтказилган текширишда автомобилларга газ тарқатиш компрессор шохобчаси томонидан мувофиқлик сертификатисиз ички ёнув двигателлари учун сиқилган табиий газ маҳсулоти реализация қилиш ҳолатлари аниқлангани сабаб бўлди.  

Аниқланган камчиликлар юзасидан қонунчиликка мувофиқ, жамиятга 41 млн. сўм миқдорда молиявий жарима расмийлаштирилди.  

Мувофиқлик сертификатсиз ички ёнув двигателлари учун сиқилган табиий газ маҳсулоти реализация қилинишини тақиқлаш ва маҳсулотни сертификатлаштириш юзасидан ёзма кўрсатма берилди.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!