Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда табиий сув объектидан ноқонуний фойдаланган ҳуқуқбузарга жарима белгиланди
06 сентябрь 2023 г 331 Комментарии: 0
Жиззах вилояти Экология бошқармаси Фориш тумани бўлими давлат инспекторлари томонидан навбатдаги назорат тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро И. Н. тегишли рухсатсиз қудуқ қазиб, табиий сув объектини эгаллаб олганлиги ва ўзбошимчалик билан фойдаланганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузар бу билан “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 5, 16-моддалари, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 115-моддаси талабларини бузган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 74-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. И. Н. БҲМнинг 3 баравари, яъни 990 минг сўм жарима тўлайдиган бўлди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!