» » Жиззахда учта игнабаргли дарахтни кесиб ташлаган ҳуқуқбузар жаримага тортилди

Жиззахда учта игнабаргли дарахтни кесиб ташлаган ҳуқуқбузар жаримага тортилди

08 июль 2023 г 391 Комментарии: 0

Шунингдек, у ўсимлик дунёсига етказилган 25 миллион 740 минг сўм зарарни ҳам қоплайди.

Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги “Ёрқин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилган навбатдаги профилактик рейд давомида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси инспекторлари томонидан дарахтларнинг ноқонуний кесилгани аниқланди.

Маълум бўлишича, Сирдарё вилоятида яшовчи шахс тегишли рухсатномасиз жами 3 туп игнабаргли дарахтларни ноқонуний кесиб, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4, 37 ва 49-моддаларини бузган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан баённома тузилиб, 1 650 000 сўм миқдорида жарима солинди. Шунингдек, ҳуқуқбузар ўсимлик дунёсига етказилган 25 миллион 740 минг сўм зарарни ҳам тўлайди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!