» » Арнасой туманидаги маҳаллаларда хонадонбай ўрганишлар олиб борилмоқда

Арнасой туманидаги маҳаллаларда хонадонбай ўрганишлар олиб борилмоқда

04 апрель 2024 г 298 Комментарии: 0

Арнасой туманида маҳаллаларда "маҳалла еттилиги" фаолияти, ёшлар билан ишлаш тизмини самарали ташкил этиш ҳамда томорқадан унумли фойдаланиш бўйича хонадонбай ўрганишлар олиб бормоқда.

Республика Ишчи гуруҳ аъзоси, Президент Администрацияси масъул ҳодими Мухиддин Султонов бошчилигидаги мутасаддилар Гулбаҳор ва Бўстон маҳаллаларда "маҳалла еттилиги" фаолияти, ёшлар билан ишлаш тизмини самарали ташкил этиш ҳамда томорқадан унумли фойдаланиш бўйича хонадонбай ўрганишлар олиб борди.

Мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, айниқса, аҳолининг томорқадан унумли фойдаланишини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бермоқда.

Арнасой туманида ҳам ана шундай эътибор самарасида томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган тумандошларимиз кўп. Мисол учун, ўрганиш ўтказилаётган Бўстон маҳалласида истиқомат қилувчи Ғайбуллаев Шерзод ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида имтиёзли кредит олиб, тадбиркорликни 2 сотих майдонга памидор кўчатларини етиштирмоқда. Қолаверса, ўзидан ташқари яна икки кишини иш билан таъминлади.

Буларнинг барчаси мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самараларидир.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!