» » Зарбдор тумани сектор раҳбарлари “хонадонбай” юриб, аҳоли ва ёшлар билан учрашмоқда

Зарбдор тумани сектор раҳбарлари “хонадонбай” юриб, аҳоли ва ёшлар билан учрашмоқда

09 декабрь 2021 г 573 Комментарии: 0

Зарбдор тумани сектор раҳбарлари “Нурафшон” МФЙда “хонадонбай” юриб, аҳоли ва ёшлар билан учрашиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида, қабул қилинган қонун ва қарорлари етказилиб, уларнинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилмоқда.
Ёшлар билан учрашувлар чоғида Президентимиз томонидан уларга ҳар жиҳатдан катта имкониятлар яратилиб  берилаётгани, бу имкониятлардан тўлиғича фойдаланиш лозимлиги таъкидланди. 
“Лидер тадбиркорлар” фаолиятини янада кенгайтириб, янги иш ўринларини яратиш, томорқадан унумли фойдаланиш, доимий иш ўринлари яратиш, ўзини ўзи банд қилиш ва келажакда даромадларини ошириш ҳамда муаммолар билан танишиб, уларни бартараф этиш бўйича “Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги вакиллари” ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар, ёшларга эса йўналишлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!