Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманига бириктирилган Республика ишчи гуруҳи раҳбари хонадонларни кўздан кечирмоқда
05 апрель 2024 г 332 Комментарии: 0
Дўстлик туманига бириктирилган Республика ишчи гуруҳи раҳбари Амиртемурхон Мусаев Манас маҳалласи "Кўк терак" кўчасида яшовчи Дилфуза Йўлчиева хонадонига ташриф буюрди.
Айни пайтда хонадон аъзолари иссиқхона, шунингдек, картошка, пиёз, қулупнай, томидор, паррандачилик каби сердаромад соҳаларни бирдек олиб бормоқда.
Бундан ташқари, оила аъзолари кўчатлар етиштиришни ҳам ҳадисини олишган.
Дилфуза Йўлчиева дастлаб ишларни кредит маблағлари асосида бошлаган эди. Бугун эса ҳалол меҳнат эвазига топган даромадлари ҳисобидан кредит маблағларини тўлаб бўлди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!