» » Рeспублика ишчи гуруҳи аъзолари Фориш туманида кўклам мавсумида бажарилган ишлар билан танишди

Рeспублика ишчи гуруҳи аъзолари Фориш туманида кўклам мавсумида бажарилган ишлар билан танишди

05 апрель 2024 г 352 Комментарии: 0

Республика Ишчи гуруҳи аъзолари Фориш тумани 2-сектор ҳудудидаги Мусоқул Оролов номли маҳаллада яшовчи аҳоли хонадонларида бўлишиб, айни кунларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.

Маҳаллада Сайхунобод тумани «Иттифоқ» маҳалласи ҳамда Уйчи тумани «Қумтепа» маҳаллалари тажрибаси мисолида «Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили асосида аҳоли даромадларини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш давомида фуқаролар томонидан томорқаларида сабзавотчилик маҳсулотлари бўлган картошка, чиснок ва пиёз етиштирилаётгани кўриб чиқилди.
Бундан ташқари хонадон томорқаларида боғдорчилик ташкил этиш мақсадида «Яшил макон» умумиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳам экилмоқда. Бу каби кўкаламзорлаштириш ишлари маҳалладаги тиббиёт поликлиникасида ҳам давом эттирилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!