» » Дўстлик туманида янги хорижий корхонанинг дастлабки босқичи ишга тушишга тайёр

Дўстлик туманида янги хорижий корхонанинг дастлабки босқичи ишга тушишга тайёр

15 апрель 2024 г 554 Комментарии: 0

Дўстлик туманида Туркиялик инвесторлар билан ҳамкорликда "SENTEZ DO‘STLIK TEXTILE ACCESSORIES" МЧЖ да қурилиш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилаётган эди.

Мазкур янги лойиҳа учун 20,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестиция киритилиб, трикотаж буюмлар учун турли хилдаги аксессуарлар тайёрланади.

Янги лойиҳа ишга тушиши натижасида 250 та янги иш ўринлари яратилади.

Айни пайтда мазкур лойиҳани ишга тушириш бўйича дастлабки босқич ишлар якунига етди.

Эндиликда 15 апрелдан бошлаб цехга ишчилар қабул қилинади. Замонавий дастгоҳларида эса ўзимизнинг фуқаролар томонидан дастлабки маҳсулотлар ишлаб чиқарила бошлайди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!