» » Дўстликда янги лойиҳа иш бошлади

Дўстликда янги лойиҳа иш бошлади

25 март 2022 г 925 Комментарии: 0

 Дўстлик туманида умумий қиймати 10 миллиард 800 миллион сўм бўлган “Сангзор текстил чеварлари” МЧЖ томонидан трикотаж маҳсулотлари тайёрлашга мўлжалланган лойиҳанинг биринчи блоги иш бошлади. Унда дастлаб 40 та иш ўрни яратилди.

Айни пайтда цехга янги ишчиларни қабул қилиш жараёни давом этмоқда.

Ишчи-ходимлар учун барча қулайликлар яратилган мазкур лойиҳа доирасида тайёр трикотаж маҳсулотларини тикиш учун бир  сменада 250 га яқин янги иш ўринлари яратилади.

Иш икки сменада ташкил этилган тақдирда марказда 500 нафарга яқин хотин-қизлар иш билан таъминланади. 

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!