» » Ғаллаорол туманидаги Халқ қабулхонасига янги мудир тайинланди

Ғаллаорол туманидаги Халқ қабулхонасига янги мудир тайинланди

15 апрель 2024 г 341 Комментарии: 0

Шакарбоев Отабек Абдулакимович Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ғаллаорол туманидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Б.Узоқов иштирокида Ғаллаорол туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.
Шакарбоев Отабек Абдулакимович 1987 йил Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида туғилган. Маълумоти олий. 2010 йил Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган.
Тайинловга қадар Ғаллаорол туман ҳокимлигида ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият юритган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!