Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ишлари депутатлар томонидан ўрганилди
15 апрель 2024 г 321 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Олий Мажлис палаталари ва Ҳукумат қарорлари, Олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувлар юзасидан ишлаб чиқилган «Йўл ҳариталари»да Янгиобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан белгиланган манзилли чора-тадбирлар депутатлар томонидан ўрганилди.
Дастлаб Янгиобод туманидаги Баландчақир қишлоғидан оқиб ўтувчи сойда ПК 9+00 дан ПК 19+00 гача ўзан тозалаш, тўғрилаш, дамба кўтариш ва ПК 13+70 дан ПК 14+90 гача ўнг ва чап қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари ўрганилди.
Шунингдек, Хўжамушкент МФЙдаги 5-мактаб ҳудудини темир панжара билан ўраш, темир дарвоза ўрнатиш, ошхона ва қоровулхона қуриш лойиҳалари ҳам атрофлича ўрганилди.
Ўрганиш натижасида аниқланган муаммо ва камчиликлар соҳа вакиллари иштирокида ечилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!