» » Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова Бахмал туманида қарорлар ҳақида аҳолига маълумотлар берди

Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова Бахмал туманида қарорлар ҳақида аҳолига маълумотлар берди

25 апрель 2024 г 180 Комментарии: 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ф.Нигматова Бахмал туманидаги “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган “Ал ҳилол” МЧЖ тикувчилик цехи фаолияти билан ҳам танишди.

Мазкур тикувчилик цехида 50 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминланган бўлса, 20 нафар аёллар касаначиликка жалб қилинган. Бахмаллик чеварларнинг маҳсулотлари хорижий давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.

Маҳалла еттилиги ва аҳоли билан мулоқотлар чоғида кенг жамоатчилик вакилларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган меъёрий хужжатлар, шунингдек, Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳақида маълумотлар бериб ўтар экан, Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига алоҳида тўхталиб ўтди.  

 Бу борада аҳоли томонидан берилган саволларга батафсил жавоб қайтарди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!