Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол тумани ҳокими ёшлар билан учрашди
29 апрель 2024 г 255 Комментарии: 0
Ғаллаорол тумани ҳокими Жалолитдин Оқбоев “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўзига бириктирилган ёшлар билан учрашди.
Туман раҳбари бу ёшларнинг ҳар бири билан батафсил суҳбатлашди, уларнинг муаммоларини ўрганди.
Очиқ ва самимий кечган учрашув давомида ёшларнинг ишга жойлашиш, банк кредити, ҳуқуқий ёрдам ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашга оид мурожаат ҳамда таклифлари тингланди.
Учрашувда кўтарилган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиниб, ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!