» » Жиззах вилояти прокурори "Миллий диспетчерлик маркази" Жиззах филиалини ўрганди

Жиззах вилояти прокурори "Миллий диспетчерлик маркази" Жиззах филиалини ўрганди

02 май 2024 г 358 Комментарии: 0

Истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш, аҳоли хонадонларида қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатилишини ва энергия тежовчи технологияларни кенг жорий этилишини рағбатлантириш, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг шаклланишини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказиш долзарб вазифалардан биридир.

Шу мақсадда, Жиззах вилояти прокурори И.Эргашходжаев томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йилдаги 204-сонли Қарори ижроси юзасидан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Жиззах ҳудудий филиали ҳамда шаҳар электр таминоти корхонаси раҳбарлари иштирокида мулоқот ўтказилиб, масъулларга қарор ижросини кенг жамоатчилик эътиборига етказиш ва бошқа масалалар бўйича кўрсатмалар берилди.

Жараёнда, "Миллий диспетчерлик маркази" Жиззах филиали фаолияти яқиндан ўрганилиб, масъулларга зарур топшириқлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!