Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоят ҳокимлиги масъуллари Янгиобод тумани ҳокимлиги ходимларига ўқув семинари ўтказишди
03 май 2024 г 353 Комментарии: 0
Янгиобод тумани ҳокимлигининг мажлисларзалида туман ҳокимлиги маъсул ходимлари иштирокида ўчрашув ўтказилди.
Учрашувда, вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси бошлиғи Сойибназар Мелибоев ҳамда вилоят ҳокимлиги юридик бўлими бошлиғи Гулнора Ҳамраева иштирокида ҳокимлик иш режасига асосан, ҳокимлик мутахассисларига амалий ёрдам берилган ҳолда ўтказилган ўрганиш натижаларидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2733-сон қарори ва ушбу қарор асосида тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги Низом, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021- йил 10-февралдаги 6166-сонли Фармони ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига оид “E-qaror” электрон тизимига қарор ва фармойишлар киритилиш тартиблари, Ўзбекистон Республикаснинг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида” ги Қонун, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги қонунлари, манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низом, давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш сиёсати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарори ва одоб-ахлоқ қоидалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги ”Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 829-сонли қарорининг мазмун моҳияти тўғрисида ўқув-амалий семинар ўтказилди.
Семинар жараёнида ҳокимлик ҳодимларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари муҳокама қилинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!