» » Жиззахда “II Халқаро мақом санъати” анжумани ўтказилади

Жиззахда “II Халқаро мақом санъати” анжумани ўтказилади

07 май 2024 г 388 Комментарии: 0

Халқаро мақом санъати анжумани жорий йилнинг 27-30 июнь кунлари Жиззах вилоятининг Зомин туманида ўтказилиши режалаштирилган.

Анжуманда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан иштирокчилар қатнашиши кўзда тутилган. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 26 февралда «II Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармойиши қабул қилинган

Фармойиш билан Халқаро мақом санъати анжуманини иккинчи марта 2020 йил сентябрь ойининг биринчи ярмида ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг таклифи маъқулланган. Бироқ 2020 йилда кузатилган пандемия туфайли мазкур анжуманни ўтказиш бошқа муддатга қолдирилган.

Эндиликда анжуманни ўтказиш ва мезбонлик қилиш Жиззах вилояти зиммасига тушди. 

Эслатиб ўтамиз, Халқаро мақом санъати анжумани Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан 2018 йилда Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган.   

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!