» » Жиззахликлар «Бухоро шашмақоми» кўрик-танловининг республика саралашида иштирок этди

Жиззахликлар «Бухоро шашмақоми» кўрик-танловининг республика саралашида иштирок этди

04 ноябрь 2022 г 534 Комментарии: 0

Уч кун давом этган «Бухоро шашмақоми» кўрик-танловининг республика саралаш босқичидан Андижон вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаби истеъдодли ижрочиларидан иборат жамоа фахрли биринчи ўринни қўлга киритган ҳолда водийга қайтди. Мезбон жамоа – Бухоронинг намунали мақом ансамблига эса олий ўрин - Гран-при насиб этди.

Ўзбекистон халқ ҳофизи Исроилжон Ваҳобов, Ўзбек Миллий мақом санъати маркази директори Соибжон Бегматов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аҳмаджон Дадаев сингари таниқли санъаткорлардан иборат ҳайъат аъзолари мумтоз қўшиқчилигимиз бешикларидан саналган Бухорода мазкур танлов юқори савияда ташкил этилганини эътироф қилдилар.

Ўзига хос санъат байрамига айланган тадбирда Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларидан 15 дан 35 ёшгача бўлган 200 нафардан зиёд мақом санъатига ихлос қўйган ижрочилар қатнашишди. Кўрик-танловда, шунингдек, «Эркак овози», «Аёл овози», «Созанда ансамбли» номинациялари бўйича ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Бошқача айтганда, республика иккинчи халқаро мақом санъати анжуманида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганлар номи маълум бўлди.

Ғолибларга Ўзбек Миллий мақом санъати маркази ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!