Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » "Ибрат фарзандлари" ва "Мутолаа" лойиҳалари Мирзачўл туманида давом этмоқда
08 май 2024 г 316 Комментарии: 0
"Ибрат фарзандлари" ва "Мутолаа" лойиҳалари Мирзачўл тумани, "Дўстлик" маҳалласида ҳам давом этмоқда.
Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани, "Дўстлик" МФЙ ёшлар етакчиси Фахриддин Исаев томонидан ҳудуддаги 1-умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни хорижий тил ва китобхонликка ўргатиш мақсадида тарғибот ишлари мунтазам олиб борилмоқда.
Хусусан, бугун 1-умумтаълим мактабида ёшлар етакчиси ва мактаб директори А.Дадаевлар томонидан "Ибрат фарзандлари" лойиҳаси доирасида инглиз ва рус тилларидан сертификат олган ўқувчи ёшлар тақдирланди.
Энди хар бир сертификат учун мактаб кутубхонасига 1 донадан китоб берилади. Бундан ташқари фаол ёшларнинг хорижий тилларни имтиҳон ҳаражатлари қоплаб берилади ва уларнинг ўқитувчилари ҳам тақдирланади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!