» » Россия қаҳрамони генерал Владимир Шаманов Жиззахда ўқиган

Россия қаҳрамони генерал Владимир Шаманов Жиззахда ўқиган

12 апрель 2019 г 2 299 Комментарии: 0

Россия қаҳрамонлари ассоциацияси делегациясининг Жиззах вилояти Мирзачўл туманига ташрифи давом этмоқда. 

Делегация аъзолари Гагарин шаҳридаги 1-умумтаълим мактабида бўлди. 
Туманда илк ташкил этилган ушбу мактаб узоқ тарихга эга билим маскани ҳисобланади. Таълим рус, қозоқ тилларида олиб бориладиган мактабнинг собиқ ўқувчилари орасидан таниқли давлат, фан, маданият арбоблари етишиб чиққан. 
Жумладан, ушбу делегация раҳбари, Россия давлат думаси мудофаа бўйича қўмитаси раиси, Россия қаҳрамони, генерал Владимир Шаманов ҳам шу мактабда ўқиган.  
Мактаб биноси ўтган йили тўлиқ таъмирланиб, замонавий таълим масканига айлантирилган. Мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари билан учрашувда сўзга чиққан космонавт икки марта Совет Иттифоқи қаҳрамони Владимир Жонибеков ва делегациянинг бошқа аъзолари Ўзбекистонда ёшларнинг таълим-тарбиясига катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 
Мактабга делегациянинг эсдалик совғаси топширилди. 
Делегацияга Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т. Худойберганов, Жиззах вилояти ҳокими Э.Солиев, Мирзачўл тумани ҳокими К. Холмуродов ҳамрохлик қилмоқда. 
Т.Бекназаров, Ж.Яробеков (сурат)
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!