» » Жиззах вилоят ҳокими Иккинчи жаҳон уруши иштирокчисига президент совғасини топширди

Жиззах вилоят ҳокими Иккинчи жаҳон уруши иштирокчисига президент совғасини топширди

08 май 2024 г 436 Комментарии: 0

Бугунги кунда Жиззахда 40 мингга яқин Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан 3 нафари истиқомат қилмоқдалар.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 7 майдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармони имзоланди.

Фармонга асосан 3 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Юртбошимизнинг табриклари, 20 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Шароф Рашидов тумани Кўшкўпир маҳалласида истиқомат қилувчи 103 ёшни қарши олган, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мамашариф ота Содиқов хонадонига бориб, Давлатимиз раҳбарининг табрикларини ўқиб эшшитирди ва бир марталик 20 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти, эсдалик совғаларини тантанали тарзда топширди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!