» » Жиззахлик Вера Толпеевага Президент совғаси топширилди

Жиззахлик Вера Толпеевага Президент совғаси топширилди

09 май 2023 г 295 Комментарии: 0

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши фахрийси Вера Толпеевага Президентимизнинг эсдалик совғалари ҳамда бир марталик пул мукофоти топширилди.

Асли украиналик Вера Толпеева Иккинчи жаҳон урушининг илк кунларидан асирликка тушиб қолади ва немис концлагерларида махбуслар қаторида яшашга мажбур бўлади.  

Концлагердан озод этилган ёш Вера урушдан сўнг Ўзбекистонга жўнатилди. Ҳаётнинг қийинчиликлари Вера Толпиеевани Жиззах шаҳрида мамлакат иқтисодиётига муносиб ҳисса қўшишига сабаб бўлди. Шу ерда оила қурди, фарзандларини тарбиялади. Гарчи бугунги кунда хаста бўлсада, фарзандларининг қарамоғида эканлигидан бахтли.  

Бугун Жиззах вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатов уруш ва меҳнат фахрийсига 9 май – Хотира ва қадрлаш куни  муносабати билан Президентимиз табригини ўқиб, унга давлатимиз раҳбарининг эсдалик совғаларини ва бир марталик пул мукофотини топширди.  

Жиззах гарнизони вакиллари ва фахрийнинг оила аъзолари иштирокида ўтган тадбирда онахон сингари фахрийлар доимо эъзозда эканлиги таъкидланди.  

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда вилоятимизда 4 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва 2 нафар концлагерда асир бўлган нуронийлар истиқомат қилмоқда.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!