» » Жиззахда 9-май — “Хотира ва қадрлаш” кунида ўтганлар хотирланди, вилоят ҳокими  уруш қатнашчиларига Президент совғаларини топширди

Жиззахда 9-май — “Хотира ва қадрлаш” кунида ўтганлар хотирланди, вилоят ҳокими  уруш қатнашчиларига Президент совғаларини топширди

09 май 2022 г 804 Комментарии: 0

9-май — “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан вилоят ҳокими Эргаш Салиев вилоятимизда бугунги кунда умургузаронлик қилаётган Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари Холмат Шарипов, Абдужалил Абдужабборов, Мамашариф Содиқов, Умар Абдураҳимов ва Аҳмад Мирзаевлар хонадонига ташриф буюриб, уларга Президентимизнинг байрам табриги, бир марталик пул мукофоти ва  совғаларни тантанали тарзда топширди.

                 

 

 

 

Шунингдек,  Жиззах шаҳрида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Хотира майдонида Иккинчи жаҳон урушида ва мустақиллик йилларида  Ватанимиз мустақиллигини таъминлашда ҳалок бўлган юрт посбонларининг  порлоқ хотирасини ёд этилиб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилди.

 

Тадбирда жамоатчилик вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар  қўйишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!