» » Ғаллаоролда 100 ёшни қарши олган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига вилоят ҳокими Президент совғаларини топширди

Ғаллаоролда 100 ёшни қарши олган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига вилоят ҳокими Президент совғаларини топширди

06 май 2022 г 919 Комментарии: 0

9-май “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда қозинилган ғалабанинг 77 йиллиги байрами муносабати билан Ғаллаороллик ватан тинчлиги, ободлиги халқ осойишталиги йўлида меҳнат қилиб, ҳалқимиз қалбида меҳр қозонган, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Отабой ота Амоновнинг 100 ёшлик юбилейига бағишланган байрам тадбири ўтказилди.

Ғаллаорол туманининг “Оқсарой” тантаналар мажмуасида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, Ғаллаорол туманидаги меҳнат фаҳрийлари Отабой Амоновнинг яқин инсонлари, зиёлилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тинчлигимиз, осуда ҳаётимизни таъминлашда ўз жонини аямасдан жанг майдонларида мардлик ва жасорат кўрсатган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Отабой Амановнинг 100 ёшли юбилейи муносабати билан вилоят ҳокими Эргаш Салиев табриклаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда вилоят ҳокимлигининг совғаларини тантанали равишда топширди.

Шундан сўнг, Ғаллаорол тумани ҳокими Жалолитдин Оқбоев туман халқи ва туман ҳокимлиги номидан 100 ёшни қарши олган отахонни юбилей тўйлари билан табриклади.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисининг 100 ёшли юбилейига бағишланган байрам тадбири ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар концерт дастури намойиш билан давом этди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!