» » Жиззахда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбирлар ўтказилди

Жиззахда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбирлар ўтказилди

09 май 2021 г 1 932 Комментарии: 0

Бугун Жиззах шаҳрида Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

                   

Дастлаб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев тадбирга ва жойлардаги студияларга келган уруш ва меҳнат фахрийлари билан суҳбатлашиб, ҳол-аҳвол сўради. Уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилади. Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги билан барча фахрийларни, бутун халқимизни табриклади.
Шундан сўнг, Жиззах шаҳридаги Хотира майдонида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасини ёд этилиб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилди.

Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган асосий тадбирда жамоатчилик вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйишди.

Тадбир сўнггида Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ва меҳнат фахрийларига эҳтиром кўрсатилди. 

Тадбирда Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиев иштирок этди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!