Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмал туманида 24 нафар болаларнинг суннат тўйи ўтказиб берилди
10 май 2024 г 283 Комментарии: 0
Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш ва уларнинг орзуларини рўёбга чиқариш халқимизга хос азалий фазилатдир.
Бахмаллик Зайниддин ҳожи Шерматов ҳам оиласида ногиронлиги бор, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва моддий имконияти чекланган оилаларга саховат кўрсатишни кўнглига тугиб юрган эди.
З.Шерматов ҳомийлиги остида тумандаги 13 та маҳалладаги 22 та оиланинг 24 нафар фарзандларининг суннат тўйлари ўтказиб берилди. "Гулбулоқ" маҳалласидаги "Баҳор" тўйхонасида тўй болаларга бош-оёқ сарпо қилиниб, уларнинг яқин қариндошларига ош тарқатилди.
Туман ҳокими ўринбосари Б.Зулфиқоров, Халқ қабулхонаси мудири Ф.Мухторов, ҳомийлар ва ташкилотчилар билан бирга суннат бўлган болаларининг оила аъзоларини табриклаб, совғалар топширишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!