» » Зоминда 20 нафар боланинг суннат тўйи нишонланди

Зоминда 20 нафар боланинг суннат тўйи нишонланди

24 март 2022 г 672 Комментарии: 0

Зомин шаҳарчасидаги “Осиё” тантаналар мажмуасида туман ҳокимлиги ташаббуси билан 20 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларининг суннат тўйи ташкил этилди.

Бир неча асрларга бориб тақаладиган анъана ва удумларга бой, азалдан эзгулик, ўзаро меҳр-оқибат, инсонийлик фазилатлари мужассам Наврўз айёми юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Ушбу умуммиллий байрам хайр саҳоват ва эзгулик билан ҳам қоришиб кетганлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас. Янги Ўзбекистоннинг янги куни Зомин туманида ҳам қатор эзгу ва хайрли тадбирлар билан қизғин давом этмоқда.
Ўзаро меҳр-оқибат, саҳоват ва мурувват кўрсатиш, табаррук кексаларнинг дуосини олиш, ногиронлар, беморлар, эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиб, уларга кўмак бериш азалий қадриятларимиздан. Бу қадриятларимиз бугунги қутлуғ байрам арафасида янгича мазмун билан бойимоқда.

Туман маркази – Зомин шаҳарчасидаги “Осиё” тантаналар мажмуасида ана шундай инсонийлик тамойилларини ўзида мужассам этган хайрли тадбир – “Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми” шиори остида бўлиб ўтиб, унда тумандаги кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хонадонларнинг 20 нафар фарзандларининг суннат тўйлари нишонланди.

Байрамона гуллар ва шарлар билан безатилган тўйхонадаги тўкин дастурхон атрофига тўй болаларнинг ота-оналари, қариндош-уруғлари, дўстлари жамул-жам бўлди. 

Миллий мусиқа ва карнай-сурнай садолари остида миллий либослардаги эртак қаҳрамонлари қуршовида 20 нафар тўй бола тўйхонага кириб келди.

Тадбирда туман ҳокими Алишер Абдуғаниев ва бошқалар барчани ўлкамизга кириб келган Наврўз байрами билан ҳамда суннат тўйлари нишонланаётган болаларнинг ота-оналарини бугунги кун билан самимий қутлаб, Президентимиз томонидан мамлакатимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга ҳар томонлама кўмак бериш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталди. 

Суннат тўйи нишонланаётган 20 нафар боланинг ҳар бирига туман ҳокимлиги совғаси велосипедлар, тўй чопончалари кийдирилди ҳамда ҳомийларнинг кўплаб совға-саломлари улашилди. Тадбирда ҳозир бўлган нуроний отахонлар – эл-юртга тинчлик-хотиржамлик, Ватан ободлиги, халқимиз фаровонлигини тилаб дуо қилди.

Тадбирда тумандаги “Зомин сайқали” фольклор этнографик халқ ансамбли, маданият маркази қошидаги бадиий жамоалар, ҳаваскор санъаткор ва иқтидорли ёшлар ижросидаги Ватан, меҳр-оқибат, баҳор, Наврўз, болаликни мадҳ этувчи қўшиқлар ва жозибали рақслар тўй иштирокчиларига байрамона кайфият бахш этди.

Тўй болаларнинг ота-оналари бугунги каби хайрли тадбирларнинг бошида турган Юртбошимизга, туман ҳокимлигига, ҳомийларга ўзларининг дил изҳорлари ва миннатдорчиликларини билдирди.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!