Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Осиё тараққиёт банки вакиллари Жиззахдаги оқова сув тозалаш иншоотини кўздан кечиришди
11 май 2024 г 276 Комментарии: 0
Осиё тараққиёт банки миссияси вакиллари Жиззахдаги оқова сув тозалаш иншоотини кўздан кечирдилар.
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) миссияси вакиллари ижрочи директор Э.Браам, Осиё тараққиёт банки шаҳарсозлик бўйича бош мутахассиси М.Петроне «Жиззах шаҳрида канализация тизимларини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида оқова сув тозалаш иншоотига ташриф буюрди.
Айни пайтда қуввати кунига 30 минг м3 бўлган оқова сув тозалаш иншоотида охирги техник якунлаш ишлари олиб борилиб, объект фойдаланишга топширилиш арафасида.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!