» » Пахтакор туманида Депутат ва «Маҳалла еттилиги» ҳамкорлиги давом этмоқда

Пахтакор туманида Депутат ва «Маҳалла еттилиги» ҳамкорлиги давом этмоқда

11 май 2024 г 258 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 4 апрелдаги “Маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва сенаторларнинг «Маҳалла еттилиги» билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан туман Кенгаши депутатлари ўз сайлов округида жойлашган маҳаллаларда бўлиб, «Маҳалла еттилиги» билан ҳамкорликда фуқаролар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Учрашувлар давомида округ ҳудудида аҳоли муаммоларини ҳал этиш, соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни сақлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, айниқса хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларни муносиб иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!