» » Фориш туманида «Маҳалла еттилиги» билан дeпутатлар ҳамкорлиги йўлга қўйилди

Фориш туманида «Маҳалла еттилиги» билан дeпутатлар ҳамкорлиги йўлга қўйилди

06 май 2024 г 253 Комментарии: 0

Маълумки, жамиятимиз тараққиётида барча урф-одат, қадрият ва анъаналаримизни ўзида мужассам этган маҳалланинг ўрни беқиёсдир. Зеро, маҳалла обод экан, юртимиз ҳам фаровонлашиб бораверади.

Шундан келиб чиқиб, кейинги йилларда амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар доираисда маҳаллани ҳар жиҳатдан ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, Президентимиз ташаббуси билан ҳудудларда «маҳалла еттилиги» ташкил этилиб, уларнинг вазифалари аниқ белгилаб берилди.

Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг 25 нафар депутатлари 25 та маҳаллаларга бириктириб чиқилди. Айни пайтда «маҳалла еттилиги» ва Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши депутатларининг ўзаро ҳамкорлиги йўлга қўйилди. Ҳамкорлик доирасида аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларни камбағалликдан чиқариш, фуқароларнинг муаммоларини тезкорлик билан ҳал қилиш ҳамда маҳаллаларни ободонлаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бундан ташқари «маҳалла еттилиги» билан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари хонадонларни бирма-бир кўздан кечириб, яратилган иш ўринлари ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан ҳам ҳамкорликда иш олиб бораяпти.

Шунингдек, депутатлар маҳаллаларда бўлган вақтларда қабул қилинаётган янги қонунлар, фармон ва қарорлар ижроси юзасидан ҳам назорат ишлари олиб боришаяпти.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!