Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол туманида “маҳалла еттилиги” учун ўқув-семинари ташкил этилди
05 февраль 2024 г 300 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” 2023-йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023-йил 21-декабрдаги ПҚ-402-сон қарорининг мазмун-моҳияти ва амалга ошириш механизмларини ижрочиларга сифатли етказиш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги, Давлат бошқаруви академияси ҳамда бириктирилган ҳудудий тренерлар билан ҳамкорликда туманда “маҳалла еттилиги” учун ўқув-семинари давом этмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!