» » Жиззахда вилоят Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди

Жиззахда вилоят Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди

15 январь 2024 г 413 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрда маҳалла бошқарув тизимини такомиллаштириш ва маҳалла «еттилиги» фаолиятини йўлга қўйиш бўйича имзолаган қарорига биноан Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев раислигида вилоятда маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш бўйича Кенгашнинг биринчи ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашувдан олдин йиғилиш иштирокчилари Давлат арбоби Шароф Рашидовнинг ҳайкали пойига гул қўйишиб, ҳурмат бажо келтиришди.

Соҳада алоҳида махсус орган бўлмаганлиги маҳаллаларни ривожлантиришга бўлган эътиборни сусайтираётган, маҳаллалар фаолияти устидан назорат ва мониторинг давлат органи зиммасига юклатилганлиги уларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мақомига зид бўлиб қолган эди.

Ушбу масаланинг ечими сифатида нодавлат нотижорат ташкилот сифатида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг вилоят ва туманлардаги бўлинмалари ташкил этилди.

Уюшманинг асосий вазифалари – маҳалланинг халқ билан давлат ўртасидаги «кўприк» вазифасини амалга оширувчи халқчил тузилмага айланишини таъминлаш, ҳар бир фуқаро ўзи ва оиласининг келажаги, молиявий аҳволи ва фаровонлигини таъминлашда масъулиятни сезиши, боқимандаликка ўрганмаслик ҳиссини янада кучайтириш ишларини амалга ошириш, фуқароларнинг ўз уйи ва кўчасини озода сақлаш, миллий қадрият ва урф-одатларни ҳурмат қилиш, аҳоли ўртасида ўзаро ҳурмат ва  ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш чораларини кўришдан иборатдир.

Бундан ташқари, «Маҳалла баланси» ягона платформаси яратилади. Бундан буён, давлат органлари фақат ягона платформада юритиладиган ҳисоботларни сўрайди, бошқа ҳисоботларни сўраш тақиқланади.

Яна муҳим янгилик – Инвестиция дастурларини шакллантиришда маҳалла «еттилиги» томонидан билдирилган таклифларни инобатга олиш амалиёти йўлга қўйилади.

Вилоят ҳокимининг таъкидлашича, секторлар раҳбарлари ва маҳалла раислари «еттилик» билан биргаликда қабул қилинган мазкур Фармон ва Қарорларни шахсан синчиклаб ўқиб, уларнинг мазмун-моҳияти билан танишиб чиқишлари зарур.

“Биз ҳам бундан буён мунтазам равишда Уюшманинг вилоят бўлими, маҳалла «еттилиги» фаолиятини самарали ташкил этиш, мавжуд муаммоларни биргаликда ҳал этиш, тизимда кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратамиз”, – дейди Эргаш Салиев.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!