» » Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Жиззах вилоятида бўлди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Жиззах вилоятида бўлди

26 сентябрь 2023 г 223 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Жиззах вилоятида бўлиб, дастлаб Жиззах шаҳридаги 34 та маҳалла 5 лиги билан учрашув ўтказди.

Йиғилишда оиладаги маънавий-ахлоқий муҳит, оилавий ажримлар ва жиноятларнинг олдини олиш, аёллар ва болаларга нисбатан зўрлик ва тазйиқларнинг олдини олиш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Ташрифнинг навбатдаги манзили Дўстлик тумани «Саритепа» маҳалласи бўлди. Мазкур маҳалла биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-376-сон қарорига асосан «Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигигни мустаҳкамлаш маркази» ҳам жойлашган бўлиб бош вазир ўринбосари мазкур марказнинг фаолияти билан танишди.

Шунингдек, Дўстлик туманидаги маҳалла 5 лиги ва «Оқила аёллар ҳаракати» билан учрашиб, оилаларда маънавий аҳлоқий муҳитни сақлаш юзасидан тушунча ва вазифалар белгилаб берилди.

Она ва бола саломатлиги энг муҳим масаладир.

Шундан сўнг Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова бошчилигида Жиззах вилояти мусиқали драма театри катта залида вилоятнинг 308 та маҳалла хотин-қизлар фаоллари, патранаж ҳамширалар, хотин-қизлар масалалари бўйича шаҳар ва туманлар ҳокими ўринбосарлари, соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходимлари ҳамда тиббиёт муассасалари вакиллари билан танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда энг асосий масала она ва бола саломатлигини сақлаш, туғруқларнинг режали амалга оширилиши, эрта туғруқ, қариндошлар ўртасидаги никоҳлар борасидаги вилоят кўрсатгичлари муҳокама этилди.

Шу билан бирга таълим муассасаларида қизлар саломатлигига эътибор қаратиш борасида ҳам таклифлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!