» » Арнасойда “Оқила аёллар” тузилмаси сайлаб олинди

Арнасойда “Оқила аёллар” тузилмаси сайлаб олинди

19 сентябрь 2022 г 412 Комментарии: 0

Хотин-кизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оилавий қадриятларимизни мустаҳкамлаш мақсадида Оила ва хотин қизлар бўлими ташаббуси билан Арнасой тумани Ғ.Ғулом МФЙда "Момолар ўгитлари" мавзусида маҳалладаги балоғат ёшидаги ўсмир қизларимиз ва нуроний онахонлар ўртасида учрашув ташкил этилди.

Мазкур учрашувда бугунги кундаги долзарб мавзулардан бири саналган “Кийиниш одоби", "Оилада қизлар тарбияси", "Эрта турмуш ва эрта туғруқни олдини олиш" ва одоб-ахлоқ масалалари буйича ёши улуғ онахонлар ўзларини панду-насиҳатлари ва ўгитлари билан ўртоқлашди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.08.2022 йилдаги "Оқила аёллар ҳаракатини ташкил этиш чора-тадбирлари  туғрисида"ги 437-сонли карори ижроси юзасидан тумандаги турли соҳа вакилларидан ташкил топган 30 кишилик  туманнинг "Оқила аёллари"  тузилмаси сайлаб олинди.

Бундан ташқари хар бир махаллага 15 нафардан ва ҳар бир кўчага биттадан фаол аёллар бириктирилиб "Окила аёллар" ҳаракати фаолияти йўлга қуйилди. "Окила аёллар" туман сардори этиб бир овоздан Ғолиблар МФЙ фаол аёли Фарида Бастамова сайланди.

Шунингдек, тадбир давомида ёш санъат вакиллари ўзларининг жозибадор рақслари намойиш этилди. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!