Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой туманида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичи шакиллантирилади
07 январь 2022 г 731 Комментарии: 0
«Аёллар дафтари» тизими орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш борасида маҳалла раислари ўртасида йиғилиш ўтказилди.
Маҳалла раислари ва сектор котиблари иштирокидаги йиғилишда Арнасой туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими раҳбари Гулзода Ҳайдарова – «Аёллар дафтари» тизими орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бўйича низоми ҳақида тушинчалар бериб ўтди.
Шунингдек йиғилишда аёллар муаммоларини бартараф этиш ишларини тизимли ташкил этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича 17 нафардан иборат турли соҳа вакиллари ўртасида штаб таркиби тузилди.
Мазкур йиғилишда Арнасой туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Исматов – “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичи шакиллантирилиши орқали кам таъминланган ва эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммоларини маҳаллабай ўрганиш ва ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш борасида фикр мулоҳазаларини қайд этиб ўтди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!