Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда қарздорликни йўқ қилиб бериши эвазига пора олган ходим ушланди
13 май 2024 г 1 359 Комментарии: 0
Жиззах вилоятида табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини расмийлаштирмасликни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шароф Рашидов туман газ таъминоти бўлими маҳаллада ишлаш хизмати газчиси М.Ш. Нурли йўл кўчасида яшовчи Б.Қ.га хонадонидаги газ ҳисоблаш ускунасидан абонент рақамисиз фойдаланилганлиги ҳолати бўйича 17,5 млн сўм қарздорлик ҳисобланишини айтиб, ушбу қарздорликни йўқ қилиб бериши эвазига 2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!