Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида ўрмон нозири ушланди
22 сентябрь 2022 г 701 Комментарии: 0
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Жиззах давлат ўрмон хўжалиги бошқармаси ўрмон нозири Р.М. фуқаро У.дан унга боғдорчилик учун ижарага берилган ер майдонида 14 дона терак ва қайрағоч дарахтлари ноқонуний кесилгани ҳолати юзасидан жарима қўлламаслик эвазига 3 млн сўм пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!